АГРИППА Марк Випсаний

АГРИППА Марк Випсаний (тахм. мил. ав. 63 — 12) — Рим саркардаси ва давлат арбоби. Мил. ав. 41 й. да Перузия ш. ни қамал қилишда раҳбарлик қилган. Секст Помпейга қарши Мил ва Навлохдаги жангда (36 й.) ғалаба қилган. Августнит бош ҳарбий ёрдамчиси. Мил. ав. 23 й. да император Августнинг қизи Юлияга уйланади ва тез орада ёрдамчиси ҳамда куёви сифатида унинг вориси бўлиб қолади. Агриппа дастлабки дунё хариталаридан бирининг муаллифи. Адиб ва ер ҳақидаги илмни билувчи сифатида ҳам танилган. Рим ободончилигига катта ҳисса қўшган (Пантеон ибодатхонаси ва ҳ. к. қурган).