АГРОБИЗНЕС

АГРОБИЗНЕСбозор иқтисодиётининг қ. х. ишлаб чиқариши ва унинг маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сотиш, сақлаш, тақсимлаш билан боғлиқ соҳаси. Бу атамани биринчи марта 1957 й. да америкалик тадқиқотчилар (Ж. X. Дэвис, Г. А. Голдберг ва б.) қўллаган. Таркиби, мақсади жиҳатидан асосан агросаноат мажмуига тўғри келади.