АГРОФОН

АГРОФОН (юн. agros — дала, лот. fundus — муҳит) — тупроқнинг физик ва кимёвий хоссалари, унумдорлиги жиҳатидан агрономия талабларига мос ҳолати; тупроқнинг агрономик хоссалари мажмуи. Ҳар бир участканинг Агрофон ини билиш қ. х. экинларидан юқори ҳосил етиштириш учун агротехника ҳамда мелиоратив тадбирлар мажмуини тўғри ва табақалаб амалга ошириш имконини беради. Агрофон кжеак ёки паст даражада бўлиши мумкин. Экинларни тўғри алмашлаб экиш, маҳаллий ва минерал ўғитлардан унумли фойдаланиш, қ. х. экинлари етиштириш технологиясига тўғри амал қилиш йўли билан юксак Агрофон барпо этилади. Мас, юксак Агрофон шароитларида ғўза серҳосил, соғлом ўсади, касаллик ва ҳашаротларга чидамли бўлади, тола ва чигит сифати яхшиланади. И. т. ишларида тадқиқот мақсадларига қараб Агрофон сунъий яратилади. Селекционер олимлар янги нав яратишда ва уруғчилик ишларида махсус тайёрланган Агрофон ларда иш олиб борадилар.