АГРОИҚЛИМИЙ РАЙОНЛАШТИРИШ

АГРОИҚЛИМИЙ РАЙОНЛАШТИРИШ — ҳудудни агроиқлимий шароитларнинг ўхшашлиги ва тафовутига ҳамда қ. х. ишлаб чиқариши хусусиятларига қараб изчил р-нларга бўлиш. А. р. экинларни жойлаштириш ҳамда уларни турли иқпимий р-нларда етиштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва маҳсулдорлигини таъминлайдиган иқлим ресурсларини дифференциал баҳолаш орқали илмий асослаб беради (қ. Иқлим бонитети). А. р. аниқ иқлимий р-нлаштириш асосида ўтказилади ва айни пайтда умумий табиий-географик р-нлаштиришнинг қ. х. га оид қисми ҳисобланади. Агроиқлимий районлаштиришнинг умумий ва хусусий турлари бор. Умумий р-нлаштириш ҳудудни иқлимнинг қ. х. учун муҳим бўлган асосий хусусиятларига қараб бўлишни ҳамда ўзига хос хусусиятларга эга бўлган р-нларни ажратишни ўз ичига олади. Ҳудудни хусусий (ихтисослаштирилган) р-нлаштириш қ. х. ишлаб чиқаришиии ихтисослаштириш билан боғлиқ бўлган аниқ масалаларни ҳал қилиш учун ўтка-зилади. Агроиқлимий районлаштириш муайян ҳудуддаги тупроқ ва иқлим омилларини ҳисобга олган ҳолда иссиқлик, ёруғлик ва намлик ресурсларини баҳолаш асосида олиб борилади. Ўрта Осиё минтақаси ғўзага нисба-тан агроиқлимий жиҳатдан р-нлаштирилган. Бу р-нлаштиришга ғўза ҳосилининг етилиши учун зарур бўлган 10° дан юқори мусбат ҳароратлар йиғиндиси асос қилиб олинган. Чунончи, т-ра йиғиндиси 4000° ни ифодаловчи изочизиқ (бир хил қийматларни туташтирувчи чизиқ) эртапишар, 4400° ли изочизиқ ўртапишар ўрта толали, 4900° ли изочизиқ ингичка толали ғўза навлари экилиши мумкин бўлган р-нларнинг шим. чегараларини ифода этади. Ўзбекистон ҳудуди 12 асосий агроиқпимий зонага бўлинади.

Loading...