АГРОКИМЁ ХИЗМАТИ — деҳқончилик ва чорвачиликда ўғитлар ва б. кимёвий воситалардан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш бўйича қ. х. га агрокимё хизмати кўрсатишнинг илмий-и. ч. тизими. Ўзбекистонда Агрокимё хизмати МТСларда агрокимё лаб. лари ташкил этилиши (1931) билан бошланган. МТС лар тугатилганидан кейин (1958) Агрокимё хизмати туман қ. х. инспекциялари, кейинчалик қ. х. ишлаб чиқариш бошқармалари ихтиёридаги агрокимё лаб. лари орқали олиб борилди. Кейинчалик ягона давлат А. х. тизими ташкил этилди. 1992 й. дан Ўзбекистонда Агрокимё хизмати кўрсатиш бўйича республика и. ч. илмий бирлашмаси («Ўзқишлоқкимё») мустақил иш бошлади (1994 й. дан «Узагрокимёсервис» давлат-акциядорлик уюшмаси). Республикада 1997 й. дан қ. х. га минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ўсиш стимуляторлари, мелиорантлар, минерал озуқалар етказиб бериш билан боғлиқ хизматларни «Ўзкимёсаноат» уюшмаси таркибидаги «Ўзагрокимётаъминот» давлат-акциядорлик бирлашмаси бажаради. Ўсимликлар касалликлари ва зараркунандаларини кузатиш, ўрганиш ва протнозлаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича аҳолига ва қ. х. корхоналарига хизмат кўрсатиш, чигирткага қарши кураш тадбирларини Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар маркази амалга оширади.