АГРОМЕТЕОРОЛОГИК МОНИТОРИНГ

АГРОМЕТЕОРОЛОГИК МОНИТОРИНГ — иқлимнинг антропоген омиллар таъсирида ўзгаришига қараб агроиқлимий ресурсларни ва экинларнинг ҳосилдорлиги ўзгаришларини баҳолаш тизими. Иқлимнинг ўзгариши ҳудудларда аҳрли зичлигининг ошиши, ҳудудларни суғориш, минтақаларнинг чўлга айланиши, транспорт, кимё ва б. корхоналарнинг фаолияти таъсирида содир бўлади. Антропоген омиллар таъсирида ҳарорат ва ёғинлар ўзгаради. Mac, ҳозир антропоген омил таъсирида баъзи жойларда ҳарорат 3 — 4, ёғин миқдори эса 50% гача ошиши натижасида вегетацион даврнинг ўзгариши ҳам тахмин қилинмоқда. Натижада умумий ҳосилдорлик 10 — 30% га камайиши мумкин. Агрометеорологик мониторинг тизимини тузишда бундай ўзгаришлар ҳисобга олинади.