АГРОМЕТЕОРОЛОГИК ОМИЛЛАР

АГРОМЕТЕОРОЛОГИК ОМИЛЛАР — ўсимликнинг ривожланишига таъсир кўрсатадиган ва унинг ҳосилдорлигини баҳолашга имкон берадиган омиллар (ўртача суткалик ҳаво ҳарорати, ҳавонинг намлик миқдори, шамолнинг тезлиги, қуёш радиацияси, тупроқ ҳарорати, қорасовуқ ва ҳ. к.). Одатда Агрометеорологик омиллар асосий ва иккинчи даражали турларга бўлинади. Mac, ҳарорат вегетацион даврда паст бўлса, ҳосил пишиб етилмайди ва шу сабабли у асосий омил ҳисобланади. Шамол таъсирида ўсимлик қисман нобуд бўлиши мумкин, лекин асосий омил етарли бўлса, ҳосил пишиб етилади. Агрометеорологик омилларни баҳолашда омилларнинг ўрнини тўлдириб булмаслик қонунига амал килинади (қ. Деҳқончиликнинг асосий қонунлари).