АГТЕЛЕК (Барадла-Домица) — Европадаги энг йирик карст ғорларидан бири, Словакия Краси (оҳактошли плато) да жойлашган. Ғорга Словакия томондан ҳам (номи — Домица), Венгрия томонидан ҳам (Барадла) кирилади. Умумий уз. 25 км чамасида (шундан 15 км Венгрияда). Кўп сонли ер ости залларида сталактит ва сталагмитлар, кўллар, ер ости дарёлари (Стикс, Ахерон) бор. Ғор туристлар зиёрати учун жиҳозланган. Агтелекда санаторий, концерт зали ишлаб турипти.