АГУАСКАЛЬЕНТЕС — Мексиканинг марказий қисмидаги шаҳар, Агуаскальентес штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 293 минг киши (1990). Т. й. тугуни. Тўқимачилик (ип газлама, мовут), озиқ-овқат (ун тортиш, мева консерва), нефтни кайта ишлаш саноати корхоналари бор. Керамика буюмлари ишлаб чиқарилади. Қ. х. р-нининг савдо маркази. Агуаскальентес яқинида иссиқ минерал сувли курорт (шаҳар номи ҳам шундан) бор. Агуаскальентесга 1575 й. да асос солинган. 18-а. га оид меъморий ёдгорликлар сақланган.