АГУАСКАЛЬЕНТЕС

АГУАСКАЛЬЕНТЕС — Мексиканинг марказий қисмидаги штат, Сан-Педро дарёсидан суғориладиган платода. Майд. 5,5 минг км2. Аҳолиси 720 минг киши (1990). Маъмурий маркази — Агуаскальентес ш. Иқтисодиётида қ. х. (буғдой, маккажўхори, ловия, сабзавот, мева етиштириш, чорвачилик) етакчи ўринда. Кончилик саноати ҳам бир мунча ривожланган. Полиметалл рудалари қазиб олинади.