АГУДА (1068 – 1123) — Хитойдаги Цзинь давлатининг асосчиси ва биринчи императори (1115 — 23). 1113 й. да киданларга ўлпон тўловчи Ваньяньларнинг чжурчжэн уруғига бошчилик қилди. 1114 й. да киданларга карши урушиб уларнинг қалъаларини эгаллади. 1115 й. да ўзини император деб эълон қилди ва сулола номини Цзинь («Олтин») деб атади. 1116 й. да Маньчжурияни бутунлай босиб олди, 1123 й. да эса Шим. Хитойдаги киданларнинг Ляо салтанатини ҳам бўйсундирди.