АГУЛЬЯС

АГУЛЬЯС, Игна бўрни сойлиги — Атлантика ва Ҳинд океанлари чегарасида океан тубининг пасайган қисми. Жан. дан Африка-Антарктика тизмаси, шим. дан Жан. Африканинг материк ён бағри б-н чегараланган. Туби шим. ярмида текис (чуқ. 2500 м), жан. да эса парчаланган (чуқ. 4000 — 5000 м, айрим жойларида 6000 м гача). Шим.-шарқида Агульяс қири бор (у ерда чуқ. 2500 м). Грунти кизил гилдан, шимоли ва Агульяс қирида фораминиферали балчиклардан иборат.