АҲИЙИ ҲИРАВИЙ

АҲИЙИ ҲИРАВИЙ (15 – а.) — ҳиротлик хушовоз ҳофиз, машҳур бастакор, устоз. А. Жомийнинг «Қайтадан дилимга тушди, шундай зўр ишқу муҳаббат…» матлали шеъри билан ўқиладиган туркий зарб усулидаги Роста панжгоҳ сингари асарларнинг мусаннифи. Убайдуллахон Ҳиротни ишғол этгач, Аҳийи Ҳиравийни Бухорога олиб кетган. А. Ҳ. Бухорода шуҳрат қозонган. Ҳофиз Ушшоқий, Бобойи Чангий Бухорий, Хожа Ҳамзаий Тошкандий, Дарвиш Мақсуд Андижоний, Ҳофиз Мироқий Бухорий, Ҳофиз Боқий Рўдий каби донгдор санъаткорларни тарбиялаб етиштирган. А. Ҳ. Зарбул-фатҳусули (Ироқмақоми йўли)даги ик-кита мусиқа асарларини машҳур бастакорлар Хожа Бобо билан Хожа Ҳамзага бағишлаган. Замонасининг машҳур мусиқашуноси Дарвишали Чангий А. Ҳ. дан кўп нақшлар б-н савтлар қолганлигини таъкидлаган.