АҲМАД ибн АСАД (? – 865) — Фарғона (817 й. дан) ва Самарқанд (842 й. дан) амири. Сомонхудотнинг набираси. Рофеь ибн Лайс қўзғолони пайтида Аҳмад ибн асад А. ўз биродарлари Нуҳ, Яҳё ва Илёслар билан Суғдда қўзғолонни бостиришда халифаликка катта ёрдам берган. Бунинг эвазига халифа Маъмуннинг кўрсатмасига кўра Хуросон ҳокими Ғассон ибн Аббод (813-821) 817 й. А. и. А. ни Фарғонага, акаси Нух ибн Асадни эса Самарқандга, Чоч ва Уструшонага Яҳёни, Ҳиротга Илёсни амир қилиб тайинлади. Акаси Нуҳ вафотидан кейин (842) Аҳмад ибн асад А. Самарқанд амири бўлиб қолди. 875 й. халифа Муътамид (870 — 892) Аҳмад ибн асад А. нинг ўғли Наср ибн Аҳмаднн бутун Мовароуннаҳр амири этиб тайинлаган.