АҲМАД ибн МУСО

АҲМАД ибн МУСО ибн Шокир (9-а.) — астроном. Аҳмад ал-Фарғоний замондоши, тарихда Муҳаммад ва Ҳасан ибн Мусо ибн Шокир номи билан машҳур бўлган уч ака-ука ҳайъатшунос (мунажжим)ларнинг бири. Ака-укалари каторида А и. М. Маъмун академияси ҳисобланган «Байт ул-ҳикмат»да ишлаган ваqnида Византиядаги юнонча қўлёзма манбаларни кўриш учун уюштирилган экспедицияда қатнашган. У Аҳмад ал-Фарғоний раҳбарлигида ака-укалари билан Санжар саҳроси ва Куфанинг Тот деган жойида халифа Маъмуннинг топшириғи билан ер меридиани бўйлаб кенглик даражалари орасини муваффақиятли равишда ўлчаган. Ака-укалар Бағдоддаги Боб ут-Тоқ (Тоқ дарвозаси) деган жой 33°20’ шим. кенглиқда эканлигини жуда тўғри аниқлашган. Аҳмад ибн мусо М. «Китоби Маърифат мисоҳат ил-ашкол ил-басита валқуравия» («Юмалоқ ва текис шаклларни ўлчашни ўрганиш») номли 18 бобдан иборат асар муаллифи.