АҲМАД

АҲМАД (? – 1481) — Катта Ўрда хони (1465 — 81). 1465 й. акаси Маҳмудхон (1459 — 65)га қарши исён кўтариб тахтни эгаллаган. Аҳмад 1472 й. Польша қироли Казимир IV билан Иван III Васильевига қарши иттифоқ тузган. 1476 й. А. Иван IIIдан Катта Ўрдага қарам бўлишни талаб қилган. Бироқ кучлар нисбати Ўрда фойдасига эмасди. 1480 й. А. Москва устига муваффақиятсиз юриш қилгач (қ. Уградаги туриш), Русь мўғуллар истибдодидан узил-кесил халос бўлган. A. 148I й. 6 янв. да Донец дарёсининг қуйилиш ерида нўғайлар билан иттифокликда ҳаракат қилган Туман хони Ибоқ томонидан ўлдирилган.

Loading...