АҲМАДЖОНОВ Мухтор Орипович

АҲМАДЖОНОВ Мухтор Орипович (1932.28.6-1998.29.10, Тошкент) — геолог олим, геол.-минералогия фанлари д-ри (1969), проф. (1972). Ўрта Осиё давлат ун-тини тамомлаган (1955). Ўзбекистон Геол. вазирлигида геолог (1955 — 57). Ўрта Осиё минерал хом ашё илмий тадқиқот ин-тида катта муҳандис (1957 — 60). 1960 й. дан Ўзбекистон ФА Геол. ва геофизика ин-тида катта илмий ходим, регионал ва динамик геол. бўлими мудири (1961 й. дан). 1978-85 ва 1991 й. дан Тошкент техника унтида кафедра мудири. Биринчи марта Ўзбекистоннинг палеозой фундаментининг тектоник харитасини тузди ва ёпиқ майдонлар геологик тузилишини мукаммал ўрганди. Ўзбекистонда токембрий қатламлари борлигини биринчи бўлиб аниқлади ва асослади. Бу эса олтин излашга кенг йўл очиб берди. Ўзбекистон Республикасида минерал хом ашё базасини ривожлантиришга ҳисса кушган. Прагада (1968), Москвада (1971, 1973, 1983) бўлган халқаро геологик конгресслар қатнашчиси. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977).

Loading...