АҲМЕДОВ Бўри (1914, Шеробод тумани—1981, Олтинсой тумани) — ўзбек халқ достончиси. Шеробод достончилик мактабининг асосчиларидан бири — Шернанинг ўғли Нормурод бахшининг шогирди. Ундан «Алпомиш», «Ойпарча», «Юсуф билан Аҳмад», «Оллоназар Олчинбек», «Авазхон», «Нурали» каби достонларни ўрганган. Узоқ йиллар Тожикистонда яшади ва ўқитувчилик қилди. Ундан «Алпомиш», «Нуралининг ютилиши», «Санам гавҳар» каби достонлар ёзиб олинган. «Нуралининг ютилиши» достони нашр этилган.