АҲМЕДОВА Малика Муҳамедовна

АҲМЕДОВА Малика Муҳамедовна (1950.3.4, Чимкент вилояти Сайрам кишлоғи) — раққоса. Ўзбекистон халқ артиста (1984). Тошкент хореография билим юртининг мумтоз рақс бўлимини (1968), Тошкент давлат жаҳон тиллари ин-тини (1972) тугатган. Ижросидаги рақслар миллий бўёқларга бойлиги, шўхчанлиги, сержилва ва назо-катлилиги б-н ажралиб туради. Энг яхши рақслари: «Кўзим шахлога тушди», «Таманно», «Эй дилбари жо-нон», «Наманган танавори», «Мақом», «Муҳаббат», «Зарафшон мали-каси», «Наргиз», «Хаёлим сенда» ва б. «Майсаранинг иши» (С. Юдаков), «Зебунисо» (С. Жалил) операларида балет партияларини ижро этган. Шунингдек, репертуаридан араб, афғон, испан, турк, эрон, ҳинд ва б. халқлар рақслари ўрин олган. Аҳмедовага бағишлаб «Бу сеҳрли рақс дунёси» видеофильми суратга олинган. Кейинги йилларда балетмейстерлик қилмоқда. Англия, Австралия, АҚШ, Италия, Югославия, Япония каби мамлакатларда гастролда бўлган.

Loading...