АҲОЛИ

АҲОЛИ — Ер юзида ёки унинг муайян ҳудуди, қитъа, мамлакат, туман, шаҳарида истиқомат қилувчи одам (инсон) лар мажмуи. Аҳолини тадқиқ этиш билан мах-сус фандемография шуғулланади.

Аҳоли ўртасида содир бўлаётган жараёнлар биологик, географик, ижтимоийиқтисодий омиллар таъсирининг натижасидир. Лекин Аҳоли ривожланишига ҳал қилувчи таъсирни ижтимоий-иқгисодий омиллар кўрсатади. Аҳоли муаммолари одамларнинг биологик хусусиятлари, инсонларнинг атроф муҳит билан ўзаро алоқаси, ижтимоий-иқгисодий тараққиёт б-н боғлиқ. Чунки Аҳолининг меҳнатга яроқли қисми жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи кучидир.

Аҳолини илмий ва мунтазам ўрганиш ўрта асрлардан бошланган. Аҳолини ҳисобга олиш Европа ва Америкада 19-а. да, қолган регионларда 20-а. нинг дастлабки чорагида йўлга қўйилган. Ўзбекистонда Аҳоли ҳақидаги статистик маълумотлар 19-а. 2-ярмидан бошлаб мавжуд. Республикада Аҳоли муаммоларини ўрга-ниш 1960 — 1970-й. лардан бошлаб тез ривожланди. Аҳолини ифодаловчи асосий кўрсаткичлар қаторини — унинг такрор барпо қилиниши (туғилиш, ўлим, никоҳга кириш, ажралиш, табиий ўсиш), жойланиши, урбанизацияси, миграцияси, ёш-жинсий таркиби ва оилавий ҳолати, маълумот даражаси, ирқий, тил, этник, диний таркиби ташкил этади. Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий таркибини ифодаловчи кўрсаткичларга унинг бандлиги, иқтисодий фаоллиги, касб-ҳунари ва б. киради.

Жаҳон аҳолисининг сони унинг жойдан жойга табиий кўчиши билан боғлиқ. Айрим мамлакатлар, регионлар, шаҳарлар табиий аҳолисининг сони эса табиий кўпайиш кўрсаткичларидан ташқари миграция жараёнларига ҳам боғлиқ. Жаҳон аҳолисининг сони, унинг кўпайиш суръати ҳар бир мамлакатда ўзига хос хусусиятга эгадир ва бу хусусият муайян давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тузуми билан боғлиқ. Айрим мамлакатлар, регионлар, шаҳарлар аҳолисининг сонига табиий кўпайишдан ташқари миграция жараёни ҳам таъсир этади. Ер шари аҳолисининг сони ва унинг ўсиш суръатлари умуман узлуксиз равишда ортмоқда. Фақат айрим жойларда ва баъзи бир даврларда урушлар, эпидемиялар, табиий офатлар натижасида Аҳоли ўсиш суръатларининг вақтинча пасайиши, унинг мутлақ сонининг эса қисқариши кузатилган.

Ер курраси аҳолисининг сони кўп минг йиллар давомида ниҳоятда паст суръатлар билан ўсди. Чамаси палеолит даврининг охирида (тахм. милоддан 15 минг йил аввал) Аҳоли сони 3 млн. бўлган, неолит охирида 50 млн. кишига етган. Мил од бошларида Ер юзида Аҳоли сони 230 млн. га яқин бўлган. Милодий 1000 йилда Ер шаридаги аҳоли сони 275 млн. кишига етган.

20-а. бошида Ер юзи Аҳоли сони 1617 млн. кишини ташкил этди. 1995 й. да Ер шари аҳолисининг сони 5,7 млрд. кишига етди. 1993 й. Европада 728 млн., Осиёда 3336 млн., Африкада 670 млн., Шим. ва Марказий Америкада 442 млн., Жан. Америкада 308 млн., Австралия ва-Океанияда 28 млн. киши яшади. Аҳоли со-нининг ўсиш суръатлари 19-а. нинг охири — 20 – а. нинг 1-ярмида пасайди. 2-жаҳон урушидан кейинги даврда эса яна ўсди. 20 – а. охирида Ер юзидаги Аҳолининг ўртача йиллик ўсиш суръатлари 1,6—1,7% ни ташкил этиб, унинг мутлақ сони йилига 90—100 млн. кишига кўпаймоқда. БМТ нинг прогно-зига кўра, Ер шари аҳолисининг сони 2025 й. да 8,3 млрд. кишига етади.

Аҳоли сонининг ўсиш суръатлари нисбатан юқори даражадаги туғилиш ва паст даражадаги ўлим таъсирида шаклланмоқда. 1995 й. Ер шари аҳолиси туғилишининг умумий коэффициенти (ҳар 1000 аҳолига нисбатан туғилганлар сони) 24,0% ни, ўлимнинг умумий коэффициенти (ҳар 1000 аҳолига нисбатан ўлганлар сони) 9% ни ташкил этди. Ўша йили Африка мамлакатларида туғилишнинг умумий коэффициенти 41%о га тенг бўлди. Ўлимнинг умумий коэффициенти Осиёда 8%о ни, Европада эса 11%о ни ташкил этди. Ер шари аҳолисининг мунтазам кўпайиб бориши аҳолининг ўртача умр кўриши билан ҳам боғлиқдир. 1995 й. да Аҳолининг ўртача умр даври Европада 74 ёш, Осиёда 65 ёш, Шим. Америкада 75 ёшни, Жан. Америкада 68 ёш, Африкада 54 ёш, Австралия ва Океанияда 73 ёшни ташкил этди. Дунёда Аҳолининг ўртача умр даври юқори бўлган мамлакатлар қаторига Япония (79 ёш), Швеция, Швейцария, Австралия, Канада, Франция (78 ёш), Греция, Нидерландия, Испания, Италия, Исроил, Бельгия (77 ёш), Буюк Британия, Германия, АҚШ (76 ёш) киради.

Ўртача умр даври паст бўлган мамлакатларга Марказий Африка Республикаси (41 ёш), Афғонистон (43 ёш), Гвинея (44 ёш), Сьерра-Леоне (46 ёш), Руанда (46 ёш), Сомали (47 ёш) ва б. мамлакатлар киради. Ўртача умр даврининг узайиши қариялар сони ва улушининг кўпайишига, яъни «аҳолининг қариши» жараёнининг ривожланишига олиб келмоқда. Жаҳон мамлакатларининг аксариятида (Ҳиндистон, Непал, Эрон ва б. истисно) аёлларнинг ўртача умр кўриши эркакларникидан юқори.

Ер юзида Аҳолининг жойлашишида, ҳудудий тақсимланиши ва қайта тақсимланишида, ирқлар ва халқлар шаклланишида миграция жараёни бе-ниҳоя катта роль ўинаган. Миграция мураккаб иқтисодий-ижтимоий жараён бўлиб сиёсий вазият, иқтисодий тараққиёт, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ҳудудий таркиби ҳамда Аҳолининг ижтимоий фаоллигининг кучайиши билан боғланган. Миграция жараёнларида асосан меҳнатга яроқли ёшдаги аҳоли фаол иштирок этади. 1988— 96 й. ларда Шарқий Европа давлатлари сиёсий ҳаётида бўлиб ўтган жиддий ўзгаришлар ва айниқса, СССРнинг парчаланиб кетиши умумжаҳон миқёсидаги Аҳоли мигра-циясини жадаллаштириб юборди.

Аҳолига хос энг муҳим кўрсаткичлардан бири, унинг жойланиши ҳисобланади. Аҳоли жойлашувини ифодаловчи энг оддий мезон — аҳоли зичлигидир. Ер курраси аҳолисининг ўртача зичлиги 1996 й. да 1 км2 га 39 киши бўлди. Аҳоли сони бўйича энг йирик давлатлар: Хитой 1179,5 млн. киши, Ҳиндистон 896,6 млн. киши, АҚШ 258,2 млн. киши, Индонезия 188,2 млн. киши, Бразилия 156,5 млн. киши, Россия 148 млн. киши (1993). 90-й. ларнинг бошида дунё аҳолиси йилига тахм. 90 млн. кишига кўпайган. Аҳолининг географик тақсимланиши нотекис: қуруқликнинг 7% да 70% А. яшайди. Доимий Аҳоли мавжуд бўлган жойлардаги (130 млн. км2) Аҳоли зичлиги салкам 45 кишини ташкил этди. Лекин Ер куррасида Аҳоли ниҳоятда нотекис жойлашган. Жумладан, Бангладешда Аҳоли бениҳоя зич (1 км2 га 800 кишидан ортиқ), Монголияда эса ўта сийрак (1 км2 га 1,4 киши) жойлашган. Аҳоли зичлиги, унинг жойлашиш хусусиятларига ижтимоий-иқтисодий омиллар билан бирга табиий-географик шароитлар (иқлим, рельеф) ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Жаҳон аҳолисининг деярли ярми шаҳарларда яшайди (қ. Шаҳар аҳолиси, Қишлоқ аҳолиси). Шаҳар аҳолисининг салмоғи узлуксиз тарзда кўпаймоқда. Бунда механик ҳаракатнинг роли жуда катта (маъмурий-ҳудудий ўзгаришлар ва Аҳоли миграцияси). Шаҳар аҳолисининг улуши Австралия ва Океания, Европа ва Америкада 70% дан зиёд, Осиё ва Африкада эса 30%. Шаҳар аҳолисининг улуши энг юқори (80% дан ортиқ) бўлган мамлакатлар қа тори га Буюк Британия, Австралия, Германия каби мамлакатлар киради.

Дунёда қарийб 3 минг халқ мавжуд. Узоқ тарихий ривожланиш натижасида уларнинг бир қисми миллатга айланди, бошқалари элат, учинчилари эса — кабила гуруҳидан иборат. Ўзбекистон Республикасида 120 дан ортиқ миллат вакиллари яшайди. Ўзбеклар мутлақ сонига кўра дунё халҳлари ичида 45-ўринни эгаллайди (18,5 млн. киши, 1992). Дунёдаги мамлакатларнинг аксарияти кўпмиллатли ҳисобланади. Аҳолиси кўп мил-латли мамлакатларга Ҳиндистон, Хитой, Индонезия, Покистон, Россия, Эрон, Малайзия, Ўзбеки стон, Қозоғистон ва б. киради. Аҳолиси асосан бир миллат вакилларидан ташкил топтан мамлакатлар – Туркия (82%), Германия (90% дан зиёд), Япония, КХДР ва Корея Республикаси (99%, 1993), Бангладеш (98%дан ортиқ), Саудия Арабистони, Яман, Греция (95% дан зиёд) ва б. киради. Дунёдаги бир канча халқлар (курдлар, балужлар ва б.) ўз миллим давлатчилигига эга эмас. Бинобарин курдларнинг умумий сони 16 млн. дан зиёд бўлиб, улар асосан бўлинган ҳолда Туркия, Ироқ ва Эронда яшайди. Балужлар Эрон ва Покистонда мавжуд. Озарбайжонлар ўзининг миллий давлатига эга бўлса ҳам кўпчилиги Эронда истиқомат қилади. Худди шундай ҳолат яҳудийлар, арманлар ва тожикларга ҳам хос. Дин кўпчилик мамлакатларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатган ва кўрсатмоқда, шунинг учун эъти-қод қилувчилар сони ва географик тарқалиш сонини аниқлаш катта аҳамиятга эга.

ЛА:Валентен Д. И, Кваш а АЛ, Основы демографии, М., 1989; Страны Центральной Азии в современном мире, Т., 1994; Миграция населения Ўзбекистона, Т., 1986; Экономика Узбекистана и стран СНГ, Т.,Абдуҳаким Қаюмов.

Loading...