АЖАМ

АЖАМ (араб. — араб эмас)

1) араблардан бошқа Шарқ халқларининг умумий номи. Шунингдек, араблар яшайдиган Шарқ мамлакатлари, хусусан, Турон ва Эрон ҳам «Мулки ажам» деб юритилган. Бу ерлардан етишиб чиққан олимлар «ажамий» деб аталган. Кейинчалик Ажам номи фақат эронликларга нисбатан қўлланилган, Эронни эса Ажам ёхуд Ажамистон деб атаганлар.

2) Ўрта аср «ўн икки мақом» тизимидаги шуъба. Мусиқа рисолаларида А. Раҳовий мақоми, Баёти Ажам — Наво мақоми, Наврўзи Ажам — Ҳижоз мақоми шуъбалари сифатида қайд этилгани маълум.

3) Ўзбек, тожик, уйғур ва б. Шарқ халқлари мумтоз мусиқа меросида мавжуд чолғу ва ашула асарлари. Жумладан, Шашмақом туркумининг Сегоҳ мақоми чолғу бўлимида Мухаммаси Ажам қисми, ашула бўлимида Наврўзи Ажам шуъбаси, Хоразм мақомлари туркумининг Сегоҳ мақоми ашула бўлимида Насри Ажам шуъбаси, шунингдек ТошкентФарғона мақом йўллари қаторида Наврўзи Ажам куйи, тўрт қисмли Ажам ва унинг тароналари чолғу туркуми ва б.

Loading...