АЖАРЛАР

АЖАРЛАР (ўзларини ажарели деб атайдилар) — Ажария Республикасининг маҳаллий аҳолиси. Грузинларнинг этник гуруҳи. Грузин тилида сўзлашади. Туркия ҳукмронлиги даврида (16-а. нинг 2-ярми — 1878 й.) А. ислом динини кабул қилишган (илгари христиан бўлганлар).