АЖДАР, аждарҳо, аждаҳо — афсонавий махлуқ.
1) Турли халқлар оғзаки ижодида қанотли, оғзидан ўт пуркайдиган икки ва ундан ортиқ бошли афсонавий илон образи. Ўзбек халқ оғзаки ижодида ёвузлик тимсоли. Достон, эртак, чўпчак ва б. да бош қаҳрамон йўлида учрайдиган асосий тўсиқлардан бири ва уни енгиб ўтиш албатта шарт қилиб қўйилган; 2) баъзан ҳаддан ташқари катта илонлар (мас, бўғма илонлар ҳам) Аждарга қиёс этилади.