«АЖЕНА» («Agena») — космик ракета (АҚШ); баъзи элтувчи ракеталардан космик учириш учун фойдаланиладиган сўнгги ракета босқичи номи («Атлас-Ажена», «Тор-Ажена»). «А», дан «Дискаверер» ЕСЙ ни, махфий америка ЕСЙ ларини учиришда фойдаланилган. «Жеминай»-10» да парвоз қилган космонавтлар олдиндан орбитага чиқарилган «А.-10»ни кемага улаб, унинг двигатели ёрдамида манёврлар ўтказишган (1965).