АЖИНА

АЖИНА (араб. — жин) — туркий халқлар оғзаки ижодидаги демонологик салбий образ. А. ёвуз руҳлар ҳақидаги анимистик тушунча, эътиқод маҳсули. Образ сифатида кишилик жамияти ҳали уруғчилик босқичида эканлигида шаклланган. Оғзаки ижод намуналарида Ажина ташландиқ жой, чакалакзор, кимсасиз ўтлоқларда учрайди, асосан сулув қиз, чақалоқ, сочи ёйиқ кампир, қўзичоқ, эчки қиёфаларида намоён бўлади, дейилади.

Loading...