АЖИОТАЖ ТАЛАБ

АЖИОТАЖ ТАЛАБ — бозордаги шов-шув ва ваҳима таъсирида сунъий пайдо бўладиган ва шиддат билан ортиб борадиган талаб. Ажиотаж талаб аҳоли ўртасида миш-мишлар тарқатиш, реклама воситасида муайян товарларга ўта юқори баҳо бериш орқали истеъмолчи руҳиятига таъсир этиш, товарларга бўлган ғоят катта қизиқиш, қимматчилик ва каҳатчилик хавфи, ҳар хил шов-шувлар таъсирида пулни товар захираларига айлантиришга интилиш оқибатида юзага келади. Ажиотаж талаб таъсирида товар таклифи талабдан орқада қолиб, бозор мувозанати бузилади, товарлар тақчиллиги ғоят кучайиб кетади.

Prev Article

АЖДАР ДАВР

Next Article

АЖРАЛИШ