АЖРАЛМАС БИРИКМА

АЖРАЛМАС БИРИКМА — машиналарнинг айрим деталлардан яхлит қилиб ясалган қисм ва узеллари. Пайванд бирикмалар, парчин михли бирикмалар, елимли, кавшарланган, прессланган, аралаш бирикмалар Ажралмас бирикма ҳисобланади. Пресслаб ўтқазиш йўли билан ҳам А. б. ҳосил қилиш мумкин. Ажралмас бирикма машиналарнинг мустаҳкамлигини, бикрлигини, устуворлигини таъминлайди, ишлаганда титрашини камайтиради.

Loading...