АЖРАЛУВЧИ БИРИКМА — машиналарнинг айрим деталлардан бўлакларга ажраладиган қилиб ясалган қисм ва узеллари. Винтли, болтли, шпонкали, шлицали, понали бирикмалар Ажралувчи бирикмалар ҳисобланади. Ажралувчи бирикмани бирор деталга ҳам шикаст етказмай қисмларга ажратиш ва йиғиш мумкин.