АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ — ўрта махсус ўқув юрти. Ўзбекистон Республикасида 1997 й. да қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва «Таълим тўғрисида»ги конунга мувофиқ умумий ўрта таълим мактаблари (9синф)ни тугатган ўқувчилар қабул қилинади. Таълим муддати 3 й. А. л. ўрта махсус маълумот беради. Ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал ўстиришни, уларнинг чуқур, табақалаштирилган ва касбҳунарга йўналтирилган билим олишларини таъминлайди. Академик лицейда ўқувчилар ўзлари танлаб олган таълим йўналиши (гуманитар, техника, аграр ва б. соҳалар) бўйича билим савияларини ошириш ҳамда фанларни чуқур ўрганишга қаратилган махсус билим олиш имкониятига эга бўладилар.

Академик лицейни битирувчиларга давлат томонидан тасдикланган диплом берилади ва у таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки эгаллаган ихтисослик бўйича ишлаш имкониятини беради.

Loading...