АКАДЕМИК

АКАДЕМИК — айрим мамлакатларда юксак илмий унвон. ЎзРда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўзбекистон Республикаси Бадиий академиясида Академиклар сайланади. Академиклик унвони Ўзбекистон Республикаси ФА, Ўзбекистон Республикаси БА ва б. илмий ҳамда ўқув муассасаларининг олим ва ижодкорлари, шунингдек айрим шахсларга берилади.

Ўзбекистон Республикаси ФАда Академиклар илм-фанни жаҳон андо-залари талаблари даражасида юксак илмий аҳамиятга эга бўлган илмий ишлар билан бойитган, илмий жамоатчилик томонидан тан олинган мактаб яратган, илмий ютуқлари мамлакатнинг интеллектуал ва иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва кучайтиришга жавоб берадиган, ёши 65 дан ошмаган ЎзР фуқароси бўлган фан д-рларидан сайланади. ФА академиги и. т. ларда фаол иштирок этади; тадқиқотларнинг истиқболли ва илғор йўналишларини шакллантиради ва фаннинг ўзи сайланган соҳасининг юксак илмий даражаси учун масъуддир; юқори малакали илмий кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш ишларида, илғор илмий мактабларни шакллантириш ва ривожлантиришда бевосита иштирок этади; и. тларни амалга оширишда, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашда шахсан эришган ютуқлари, илмий асарларини ўз ичига олган илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолияти ҳақидаги йиллик ҳисоботни ҳамда ўзи сайланган фан соҳасини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсияларни ҳар йилда ФА га тақцим этади; ФА Ҳайъати, ФА президенти, вице-президентлари ва бош илмий котибнинг топшириқларини бажаради, ФА нинг Умумий мажлиси ишида фаол қатнашади. Академиклар ФА илмий муассасаларида и. т. ишларини бажариш, ФА илмий муассасаларида танловдан ўтмасдан илмий лавозимларни эгаллаш, ўзининг илмий асарларини нашр этиш, ФА Умумий мажлиси ва Ҳайъатида кўриб чиқиш учун илмий ва илмий-ташкилий масалаларни киритиш ва уларнинг муҳокамасида иштирок этиш, белгиланган тартибда Академик ликка номзодлар кўрсатиш, вице-президентлар ҳузуридаги Илмий кенгашлар фаолиятида, улар фаннинг қайси йўналишига тааллуқли эканлигидан қатъи назар, иштирок этиш, вице-президентлар ҳузурида илм-фаннинг долзарб йўналишлари бўйича муайян Илмий кенгашлар тузиш ҳақида таклифлар киритиш ҳуқуқига эгадирлар. ФА А. лари академиклик унвони учун ҳар ойда белгиланган гонорар оладилар ва белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланадилар. Академик ликка сайловлар ФА нинг Умумий мажлиси қарорига мувофиқ очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Овоз беришда қатнашган Умумий мажлис аъзоларининг камида 2/3 қисми овозини олган номзодлар сайланган ҳисобланадилар. Ихтисосликлар бўйича Академик ликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи Академиклар, и. т. ва олий таълим муассасалари илмий кенгашларига берилади. ФА да академиянинг хорижий аъзоси унвони ҳам мавжуд. ФА нинг хорижий аъзолари илмий ютуқлари жаҳон ва мамлакат илм-фани, ЎзР халқ хўжалиги ва маданияти ривожига ижобий таъсир кўрсатган, халқаро ҳамкорликка, тинчлик, барқарорлик ишига ва ижтимоийиқтисодий тараққиётга салмоқли ҳисса қўшган хорижий фуқаролардан сайланади. ФА нинг хорижий аъзолари Ҳайъатнинг тақдимномасига биноан ФА нинг Умумий мажлисида очиқ овоз бериш йўли билан сайланади. ФА нинг хорижий аъзолари Академик ларга тегишли барча ҳуқуқлардан фойдаланадилар. Академиянинг раҳбариятига сайланиш, Академикларни сайлашда овоз бериш, Академиклик унвони учун гонорар олиш бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Б А да Академиклар миллий, тасвирий, амалий санъат, дизайн, санъатшунослик соҳаларини йирик асарлари билан бойитган ва ўз ижоди, илмий, педагогик фаолияти билан соҳа тараққиёти учун улкан ҳисса қўшаётган, ўзбек маданияти ва санъатининг келажаги учун муносиб, юқори малакали мутахассислар тайёрлашда катта ютукларга эришган, ёши 65 дан ошмаган ижодкорлардан сайланади. БА ҳақиқий аъзоси академия раиси, Бошқарув кенгаши ва тегишли Академик бўлимларнинг қарор, буйруқ, топшириқларини бажариши, санъатни юксак, ёркин ижодий ва илмий ютуқлар ҳамда кашфиётлар билан бойитиши, санъат ёки санъатшунослик соҳасининг ҳар томонлама ривожланиши учун шахсий жавобгарликни ўз зиммасига олиши, санъат ва санъатшунослик соҳаларига тегишли мутахассисларни тайёрлашда бевосита қатнашиши лозим. БА аъзолари академия таркибида яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда ижодий, илмий асарлар устида ишлаш, академиянинг ижодий, илмий, ўқув муассасаларидаги мавжуд илмий лавозимларни танловда иштирок этмаган ҳолда эгаллаш, ижодий, илмий асарларини тақдим этиш, чоп эттириш, академия Бошқарув кенгашига ижодий, илмий, ташкилий масалалар, таклифлар билан мурожаат қилиш ва мухркамада иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Академик ликка сайловлар Бадиий ижодкорлар уюшмаси мажлиси ва академиянинг Бошқарув кенгашида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Овоз беришда катнашган ҳақиқий аъзоларнинг камида 50% овозини олган номзодлар сайланган ҳисобланадилар. Овоз беришда Бошқарув кенгаши аъзоларининг 2/3 қисми қатнашиши шарт. Номзодларни давлат, жамоат ташкилотлари ва халқаро таш-килотлар, маданият ва санъат соҳасидаги олий ўқув юртлари кўрсатиши мумкин. БАда академиянинг фахрий ва хорижий аъзоси унвонлари ҳам мавжуд. БАнинг фахрий аъзоси этиб ватан ва жаҳон маданияти, санъати олдидаги хизматлари учун ёши 65 дан ошган соҳа намояндалари сайланиши мумкин. БАнинг хорижий аъзоси жаҳон маданияти, санъати тараққиётига улкан ҳисса қўшган хорижий арбоблардан сайланади. Академиянинг дастлабки ҳақиқий, фахрий ва хорижий аъзолари Бадиий ижодкорлар уюшмаси мажлиси тавсиялари асосида ЎзР Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Prev Article

АЙҒИР

Next Article

АКАСИ