АКАН

АКАНГана ва Кот-д’Ивуар ҳамда Тогода яшовчи ўзаро яқин халқлар (ашанти, фанти, аким, аквапим, анъи, бауле, гонжа, крачи, абронг ва б.) гуруҳи. Ганада 7,76 млн. дан зиёд. Кот-д’Ивуарда 2,3 млн. ва Тогода 50 минг киши яшайди (1987). Акан ва б. ква тилларида сўзлашади. Акан ларда қад. диний эътиқодлар (анимизм, аждодлар руҳига сиғиниш) билан бирга, католик дини ҳам кенг тарқалган, мусулмон суннийлар ҳам бор. Негроид ирқига мансуб. Акан таркибидаги халқлардан бири — ашанта 18—19 – а. ларда бир қанча қўшни қабилаларни бирлаштириб, Ашанти давлатини ташкил қилган эди. 19 – а. нинг охирида Ашанти давлати инглиз мустамлакачилари томонидан босиб олинди. Миллий озодлик кураши кучайиши туфайли, 1957 й. А. ларнинг катта бир қисми инглиз мустамлакаси асоратидан озод бўлиб, мустақил давлат (ҳоз. Гана)га бирлашди. Аканлар, асосан, деҳқончилик (какао ўстириш) б-н, айрим туманларда чорвачилик (қорамол боқиш) б-н шуғулланадилар.

Prev Article

АЙҒИР

Next Article

АКАРИФАГЛАР