АККА

АККАЎрта денгиз соҳилидаги шаҳар. Исроил давлатида. Қадимда Акко деб аталган. Жан. Финикиянинг йирик савдо маркази бўлган. Илк бор мил. ав. 15-а. га оид манбаларда зикр қилинади. Мил. ав. 8—4 – а. ларда Акка Тир шаҳар давлати, мил. ав. 3 – а. да эса Птолемейлар тасарруфида бўлиб, Птолемаида деб аталган. Мил. ав. 2—1 – а. бошларида салавкийларга, мил. ав. 63 й. дан Римга тобе бўлган. 638 й. араблар эгаллаган, 110487 ва 1191-1291 й. ларда салибчилар қўл остида бўлган. 1516—1918 й. ларда Усмонли турк салтанати таркибида. 1799 й. А. (у пайтда Сен-Жан-д’Акр деб аталган) Наполеон Бонапарт армиясининг 3 ойлик қамалига бардош бериб, душманни чекинишга мажбур қилган.

Prev Article

АКВАТОЛЛАР

Next Article

АККРА