АККОРДЕОН

АККОРДЕОН (франц. accordeon) — 1) чап қўл томонда тайёр аккордлари бўлган тилчали мусиқа асбобларининг умумий номи. 1829 й. пайдо бўлган. Бир тугмачаси босилса, бутун аккорд садоланган; қ. Гармон;

2) ўнг қўл томонда фортепиано тоифасидаги клавиатураси бўлган баянсифат чолғунинг номи.

Ўзбекистонда 50 – й. лардан профессионал ва ҳаваскорлик ансамбллари таркибидан ўрин олган.

Loading...