АКРИДИН БЎЁҚЛАР

АКРИДИН БЎЁҚЛАР — акридиннинг ёки 9-фенилакридиннинг ауксохром гуруҳли (ОН, NH2, SH ва б.) ҳосилалари. Ароматик м-диаминларни альдегидлар б-н конденсация қилиб, ҳалқалантириб ва оксидлаб олинади. Асосли бўёқлар жумласидан; қўнғир, сариқ ва б. рангларда бўлади. Акридин бўёқлар тери, қоғоз, ёғоч ва б. ни бўяшда ишлатилади.

Prev Article

АКРИ

Next Article

АКСИОМА