АКРИЛ КИСЛОТА

АКРИЛ КИСЛОТА — тўйинмаган оддий карбон кислота. Рангсиз суюқлик, сирка кислота ҳиди келади. Акролеиннинг оксидланишидан ҳосил бўлади. Қайнаш т-раси 141°, суюқланиш т-раси 13°. Зичлиги 1049 кг/м3. Саноатда этиленциангидринга сульфат кислота таъсир эттириб олинади. Акрил кислота босмахона бўёқларига, локларга қўшилади ва б. мақсадларда ишлатилади.

Prev Article

АКРИ

Next Article

АКС САДО