АКРИЛАМИД

АКРИЛАМИД (2 – пропенамид) , — рангсиз кристалл. Мол. м. 71,08, суюқланиш т-раси 84,5°, кайнаш т-раси 215°. Эрувчанлиги (100 г эритувчида г ҳисобвда): сувда — 211,5; метанолда — 155,0; этанолда —86,2; ацетонда — 63,1; этилацетатда — 12,6; хлороформда — 2,16; бензолда — 0,346; гептанда — 0,0068. Кучсиз амфотерлик хусусиятига эга. Акрилонитрилнинг сульфат кислота иштирокида гидролизланиши натижасида ҳосил бўлади. Акриламид полимерлар ва сополимерлар олишда ишлатилади.

Prev Article

АКРИ

Next Article

АКС САДО