АКРОБАТИКА

АКРОБАТИКА (юн. akrobotes — оёқ учила юраман, юқорига чиқаман) — 1) гимнастика шаклидаги жисмоний машқлар тури;

2) сакраш, спорт ускуналарига таяниб ёки уларсиз мувозанатни сақлаб бажариладиган, куч, эпчиллик намойиш қилинадиган ва б. махсус жисмоний машқлар мажмуаси, спорт тури. Спорт Акробатикаси 20-а. 30 – й. ларида пайдо бўлди. Бу спорт турида сакраш машқлари қуйидагича бажарилади: айланишлар, дўмбалоқ ошишлар, сальто. Бу ҳаракатларни бажарганда спортчи аввало ўз мувозанатини, сўнг шерикларининг мувозанатини сақлаши зарур. Акробатика мусобақалари куйидаги турларга бўлинади: акробатик сакрашлар (эркак ва аёллар); аралаш жуфтликлар машқи (эркак ва аёл); эркаклар жуфтлик машклари; аёллар гуруҳли машқлари; эркаклар гуруҳли машқлари (икки ёки тўрт киши); батут (сакрагич) устида (эркаклар ва аёллар) машклари. Халқаро спорт Акробатикаси федерациясига (1973 й. асос солинган) 29 мамлакат аъзо (1987). 1974 й. дан жаҳон, 1978 й. дан Европа чемпионати ўтказилади. Акробатика спорти Ўзбекистонда 1936 й. дан ривожлана бошлади. ЎзРда Н. Лакиза, М. Тешабоев, М. Тожиев, Д. Костин, Р. Исянов, В. Бабич, М. Қодирова, Я. Муҳамедов машҳур акробатчилардир; 3) цирк санъати жанри. Миср, Юнонистон, Рим, Византия, Хитой, Японияда кад. дан маълум. Ўрта асрларда Акробатика Туркистон масхарабозлик санъатидан ўрин эгаллаб, дорбозликда кенг қўлланилган. Бошқа мамлакатларда мим жанрида чиқувчилар (Италияда), жонглёрлар (Францияда) фаолиятида намоён бўлган. 18-а. охирларидан циркда кенг тарқалди. Асосан, динамик ва статик машқларга бўлинади. Динамик машқлар умбалоқ ошиш, тўнтарилиш, сальто (турган жойда муаллақ ҳолда умбалоқ ошиб, яна ўз вазиятига кайтиш) ҳаракатларидан; статик машклар турли вазиятда мувозанат сақпаш, чалқанчасига ағдарилиб, гавдани «кўприкча» қилиш каби машқлардан иборат. Куч А. си (қўлда ёки бошда туриш, мувозанат сақлаш), сакраш Акробатикаси (икки ёки ундан ортиқ кишининг сакраши, флик-фляк, сальтомортале, ғилдираксимон сакраш ва б.), елка А. си (3 кишидан кам бўлмаган ҳолда, улардан бири елкадан елкага сакрайди), комик А. (масхарабозлар гримда чиқиб тасодифан қоқилиб кетгандек бўлиб, томошабинларни кулдиради, дор, тўрник, батут ва манеж устида кулгили машклар бажаради) ва б. А. ўйинлари бор. От устида Акробатика (чопиб кетаётган от устида машқлар бажариш) замонавий циркда асосий жанрлардан бири. Ўзбекистон цирк ва эстрада дастурларида Акробатикадан кенг фойдаланилади. Махсус (цирк, театр) ўқув юртларида Акробатика алоҳида дарё сифатида ўқитилади.

Prev Article

АКРИ