АКРОПОЛЬ

АКРОПОЛЬ (юн. akros — юқори, polis — шаҳар) — юнон шаҳарларининг муҳофазаланган ва баландликка жойлашган қисми, юқори шаҳар. Афина А. ининг қад. мудофаа деворлари мил.-ав. 2 – минг йилликка оид. Одатда Акрополь дастлабки манзилгоҳ бўлиб, унинг атрофида унча мустаҳкам бўлмаган қуйи шаҳар деб аталмиш қисм жойлашган. Акрополь дастлаб юнон жамоасининг диний ва маданий маркази бўлган. Акрополь ларнинг ай-рим харобаларигина (Микен, Аргос каби) сақланиб қолган. Булар ўша давр моддий-маданий ва маънавий ҳаётининг юксак тараққиётидан дарак беради. Улар орасида мил. ав. 447—438 й. ларда ҳайкалтарош Фидий раҳбарлигида меъморлар Иктин, Калликрат қурган Афина Акропольи машҳур. Афина Акропольи мажмуасидаги бинолар орасида Парфенон ибодатхонаси диққатга сазовордир. Афина Акрополь ида археологик қўриқхона ва музей барпо этилган.

Prev Article

АКРОН