АКС САДО

АКС САДО (мусиқада) — мусиқали ибора ёки ҳамоҳанг товушларнинг заиф куч билан такрорланишига (айни ёки бошқа овозлар, созларда) асосланган бадиий услуб. Хор, опера, оркестр ва б. мусиқасида қўлланилади. О. Лассонинг машҳур «Акс садо» («Эхо») хор асари Акс садо услубида яратилган. Л. Бетховен, Э. Григ, Г. Малер ва б. композиторлар ижодида кўп учрайди. Ўзбекистон композиторлари асарларида Акс садо ифодавий восита сифатида қўлланилади. Мас, М. Бурҳоновнинг «Алишер Навоийга қасида» жўрсиз хорлари, М. Маҳмудовнинг «Мухаммас ва уфор» ва ҳ. к. Орган чолғуси регистрларидан бири ҳам «Акс садо» деб аталади.

Prev Article

АКРОН