АКС САДО

АКС САДО — товушнинг бирор тўсиққа урилиб ундан қайтиши. Акс садо товуш чиққан пайтдан камида 0,05 — 0,06 с кейин келсагина эшитилади. Акс садо табиатда тоғли, ўрмонзор ёки стадион сингари жойларда кўпроқ рўй беради. Радио А. с. радиолокацияда, товуш Акс садо эса гидролокация ва ультратовуш дефектоскопияда қўлланилади. Денгизлар чуқурлигини аниқлаш (эхолот) ва сув тагидаги жисмларнинг ўрнини белгилаш Акс садо ста асосланган. Акс садо айрим ҳайвонлар, мас, кўршапалаклар учун ўз йўналишларини аниқлаш, тўсиқларни айланиб ўтиш ҳамда ўзига емак қидириб топишда муҳим ўрин эгаллайди.

Prev Article

АКРОН

Next Article

АКТ