АКСЕЛЕРАТОР

АКСЕЛЕРАТОР (лот. accelero — тезлатаман) — ички ёнув двигателига карбюратордан цилиндрга келадиган ёнувчи аралашма миқдорини ёки дизелларда насосдан келадиган ёнилғи миқдорини ростлаб турувчи мослама. Двигатель валининг айланишлар сонини ўзгартириш (ошириш ёки камайтириш)га, яъни транспорт машинаси ҳаракат тезлигини ўзгартиришга мўлжалланган. Акселератор карбюратор (ёки насос)га трос ёки тортқи билан уланади. Автомобилда ўнг томондаги биринчи тепки ёрдамида бошқарилади.

Prev Article

АКРОН

Next Article

АКСОНОГРАФ