АКСИАЛ-ПОРШЕНЛИ НАСОС

АКСИАЛ-ПОРШЕНЛИ НАСОС — ротори айланма ва поршенлари (7—9 та) илгарилама-қайтма ҳаракат қиладиган роторли насос. Роторининг айланиш ўқи поршенлар ўқи билан 0—45° бурчак ташкил қилади (расмга қ.). Суюқликни ҳайдаш босими — 30 МПа. Гидравлик узатмалар, куч назорат юритмаларида қўлланилади, гидравлик двигатель сифатида ишлатилади.

Prev Article

АКРОН

Next Article

АКСОНОГРАФ