АКСИОМА (юн. axioma) — ўзўзидан равшанлиги, аёнлиги сабабли исботсиз қабул қилинадиган ҳолат, тасдиқ, фикр. Дедуктив қуриладиган илмий назарияларда асосий тушунчаларнинг бошланғич хоссалари. Аксиомалар тизими б-н киритилади ва б. ҳамма хоссалар, тасдиқлар (теоремалар) улардан фойдаланиб мантиқий исбот қилинади. Айният қонуни, зиддият қонуни, учинчи истисно қонуни мантиқий Аксиома ҳисобланади. Аксиомага мисол сифатида Евклид геометриясииат параллеллик Аксиома сини келтириш мумкин: «Текисликда a тўғри чизиққа тегишли бўлмаган О нуқта орқали шу тўғри чизиққа биттадан ортиқ параллел тўғри чизиқ ўтказиш мумкин эмас». Архимед аксиомаси, Цермело аксиомаси ва б. А. атамаси Юнонистонда пайдо булган, биринчи маротаба Аристотель асарларида ишлатилган.
Абу Наср Форобий, Умар Хайём, ал-Хоразмий ва б. алломалар ҳам Аксиомани атрофлича текширишган.