АКСИОМАТИК МЕТОД — аксиомаларга асосланиб илмий назария қуриш усули. Асос қилиб олинган аксиомалар тизими (аксиоматика) муайян назарий тизимда исботсиз ҳақиқий деб кабул қилинади. Бошқа назарий билимлар, хулосалар тўла равишда аксиоматикадан дедуктив йўл билан чиқарилади. Янги тушунчалар назарияга формал таърифлаш йўли билан киритилади. Аксиомалар тизими зиддиятсизлик, тўлалик ва боғлиқсизлик шартларини қаноатлантириши лозим. Битта илмий назарияни турли аксиомалар тизимига асосланиб ҳам қуриш мумкин. Mac, ҳақиқий сонлар назариясининг турли қуриш усуллари мавжуд.
Математикада Аксиоматик метод қадимги юнон геометрлари асарларида шакллана бошлаган. Эвклиднинг «Негизлар» (мил. ав. 300-йиллар) асарида баён этилган геометрик система Ак. м. билан назария қуриш намунасидир. 19-а. иккинчи ярмидан мат. нинг турли соҳалари Аксиоматик метод билан қурила бошланди (турли геометриялар, арифметика, эҳтимоллар на-зарияси ва б.). Ак. м. нинг кейинги тараққиёти, мукаммалашуви Д. Гильберт киритган формал система ва формализм методи билан боғлиқ.
Қадимда фанлар, шу жумладан фалсафанинг турли булимларини аксиомалар тарзида баён қилишга уриниб кўрилган (Ньютон, Спиноза, Форобий ва б.).