АКТИВ (лот. activus — фаол, таъсирчан, ишчан) — 1) бухгалтерия балансининг чап қисми, корхонанинг муайян санада ва пул ифодасида барча воситаларини, уларнинг таркиби ва жойлашувини (асосий фондлар, айланма воситалар, пул воситалари, капитал сарфлар, қарздорлик талабномалари ва б.) акс эттиради;
2) корхона ёки ташкилотнинг мулки ёки ресурслари (бино, машина, накд пул, қимматбаҳо қоғозлар ва б.). Пулга тез сотилиши (айланиши) мумкин бўлган, бозори чаққон Актив (векселлар, қимматбаҳо қоғозлар, олтин, накд пул ва б.) ликвид Актив дейилади.