АКТИВАЦИОН ТАҲЛИЛ

АКТИВАЦИОН ТАҲЛИЛ, радиоактивацион таҳлил — модданинг сифати ва миқдорий таркибини аниқлаш усули. 1936 й. да Д. Хевеши ва Г. Леви таклиф этган. Нейтронлар, зарядланган заррачалар (протонлар ва б.) ёки у-квантлар оқими таъсирида ҳосил бўлган нуклидларнинг радиоактив нурланишини тадқиқ қилишга асосланган. Ўзбекистонда Активацион таҳлил бўйича тадқиқотлар 1960 й. да Е. М. Лобанов томонидан бошланган ва унинг ривожига А. А. Кист, В. А. Мўминов, А. Г. Ғаниевлар катта ҳисса қўшишган.

Интенсивлиги – 1013 см»2-с2 бўлган нейтронлар оқимидан фойдаланилганда купгина элементларни 10’5—10»10 аниқлик билан сезиш мумкин. у-А. т. учун юқори энергияли электронларни тормозлаганда чиқадиган катта интенсивли (10й—10ls квантҒс) нурланишдан фойдаланилади. Бу усул билан даврий системанинг барча элементларини аниқлаш мумкин ва ундаги сезгирликнинг чегаравий киймати —10~*—10»7% га етади. Олинган спектрларни таҳлил қилиш ва натижаларга ишлов бериш учун кўп каналли анализаторлар ва Э. М қўлланилади, бу эса жараённи автоматлаштириш имконини беради. Активацион таҳлилнинг асосий устунликларидан бири — турли объектлардаги элементларнинг жуда оз миқдорини аниқлай олиш ва кўплаб на-муналарни тез тахлил қила билиш имконидир. Активацион таҳлил ўта тоза материаллардаги киришмаларни, биологик объектлардаги микроэлементларни аниқлашда, археология, геол., тиббиёт, криминалистика ва б. соҳаларда қўлланилади.

Prev Article

АКСОН

Next Article

АКТИНОМЕТР