АКТИВЛИК ҚАТОРИ

АКТИВЛИК ҚАТОРИ, кучланишлар қатори — металларнинг электролит эритмаларидаги нормал потен-циалларининг ортиб борадиган тартибда жойланиши: Li, К, Са, Na, Mg, Al, Mn, Zn, Cr, Fe, Cd, Ni, Sn, Pb, H2, Cu, Hg, Ag, Pt, Au А. қ. га таққослаш мақсадида, металлардан ташқари, водород (потенциали нолга тенг деб қабул қилинган) ҳам киритилади. Активлик қаторида муайян ўринда турган металл ўзидан ўнгда турган (потенциали мусбатроқ) металларни уларнинг бирикмаларидан сиқиб чиқаради. Mac, тўтиё (мис купороси) эритмасига рух ташланса, рух мисни унинг бирикмасидан ажратиб чиқаради. Водороддан чапда турган (потенциали манфийроқ) металлар водородни унинг бирикмасидан (мас, кислотадан) сиқиб чиқаради. Таркибида бир қанча металл тузлари бўлган эритма электролиз қилинса, катодда аввало Активлик қаторида ўнгда турган металл ажралиб чиқади. Металларнинг қотишмасида аввал Активлик қаторида чапда турган элемент коррозияланади. Металлмасларнинг ҳам ўзига хос кучланишлар қатори мавжуд.

Loading...