АКТОГРАФ

АКТОГРАФ — ҳайвонларнинг фаоллик (ҳаракатчанлик) тарзини автоматик қайд қиладиган асбоб. Туби (поли, майдончаси) суриладиган тўр катакдан иборат. Тажриба ўтказиладиган ҳайвон катақда уёқдан-буёққа юриб, ўз оғирлиғи таъсирида Актограф тубини пастга туширади. Шунда механиқ пневматик ёки электр юритма ёрдамида барабанга таранг тортилган лентага тубнинг сурилиш (тушиш) катталиги қайд қилиб борилади. Шу қайдга асосланиб ҳайвоннинг фаоллигини аниқлаш мумкин.