АКЦЕПТ

АКЦЕПТ (лот. acceptus — қабул қилинган) — 1) фуқаролик ҳуқуқида таклифда (офертада) кўрсатилган шартларда шартнома тузишга розилик билдириш; халқаро ҳуқуқда шартнома шартлари билан боғланганлик тўғрисида бир томонлама ариза;

2) нақд пулсиз олиб бориладиган ҳисоб-китобнинг асосий шакли; товарлар, хизматлар, бажарилган ишлар хақини тақдим этилган тўлов талабномасига мувофиқ тўлашга розилик ёки тўлашни кафолатлаш. Маҳсулот (хизмат) ет-азиб берувчи томонидан тўлов талабномаси ёзилиб, тўлов суммасини харидор ҳисоб варағидан ўз ҳисоб варагига ўтказиш учун банкка тақдим этилади. Банкда тўлов талабномасини қондириш тўловчи Акцепт (розилиги) билан ўтказилади. Белгиланган қоидага кўра тўловчи талабни Акцепт қилиши ёки ёзма равишда рад этиши мумкин. Акцептни асоссиз рад этган тўловчи етказиб берувчи ҳисобига жарима тўлайди.

Prev Article

АКУШЕРЛИК

Next Article

АЛАК