АКЦЕПТОР АРАЛАШМА

АКЦЕПТОР АРАЛАШМА — яримўтказгич кристали таркибидаги атомлари акцептор бўлган бегона кимёвий элемент. Бор, алюминий, галлий, индий элементларининг атомлари яримўтказгичлар — германий ва кремний кристаллари таркибида иштирок қилганда Акцептор аралашма ҳосил бўлиб, яримўтказгичларнинг хоссалари ўзгаради. Акцептор аралашмани белгиловчи муҳим физик катталиклардан бири уларнинг ионланиш энергиясидир (қ. Яримўтказгичлар).

Prev Article

АКУШЕРЛИК

Next Article

АЛАБАМА